Симеоне баҳсли вазиятга изоҳ берди: "Бу ерда соғлом мантиқ ишлаган"

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси чорак финалида "Барселона"га қарши илк учрашувдаги 2:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин баҳсли эпизодга муносабат билдирди.

Учрашув давомида ҳимоячи Марк Пубиль дарвозабон Хуан Муссо узатган тўпга жарима майдони ичида қўли билан тегиб кетганди. Ҳакам Иштван Ковач эса ушбу ҳолатга эътибор қаратмади.

"Жулиано Симеоне билан боғлиқ вазиятда ҳам мен эпизоддан узоқда эдим. Пау Кубарси қизил карточка олган ҳолатни ҳам тўлиқ кўра олмагандим, бу вазиятни эса ундан ҳам кўпроқ кўрмадим.

Агар Пубиль ҳам, ҳакам ҳам ўйин ҳали бошланмаган деб талқин қилган бўлса, бу соғлом мантиққа тўғри келади. Истаганча турли талқинларни топиш мумкин", — деди Диего Симеоне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!