Симеоне Фелишни ҳеч қаерга қўйиб юбормайди
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне Жоау Фелиш яқин орада "матрасчилар" сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ португалиялик футболчига ПСЖ ва "Реал"дан таклифлар тушгани айтилган эди. Бироқ "Атлетико" раҳбарияти унга 140 миллион евро нарх белгилади.
"Фелишнинг кетиши ҳақида ортиқча гапирмоқчи эмасман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Таркибимизда алмаштириб бўлмайдиган футболчи йўқ. Жоау жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатди, самарали ҳужумларда қатнашди.
Умид қиламанки, чемпионатнинг қайта стартидан кейин Жоаунинг янада мукаммал вариантини барчамиз кўрамиз. У жаҳон чемпионатида бўлгани каби Ла Лигада ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатади. Айни дам у бизга керак", - деди Симеоне.
Фикрлар