Симеоне: Гризманн "Атлетико" учун жуда муҳим футболчи

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне франциялик ҳужумчи Антуан Гризманнинг жамоадаги келажаги ҳақида гапириб ўтди.

“Гризманн жамоамиз учун жуда муҳим. У бизни келажак режаларимизга киради. Умид қиламанки янги мавсумда ҳам у худди ҳозиргидек сермаҳсул ўйин кўрсатади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум “матрасчилар” сафида 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалро Гризманн ёзда "Барселона"га кўчиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!