Симеоне Калиничнинг келажаги ҳақида қандай фикрда?
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне "Алавес"га қарши учрашувдан сўнг (3:0) хужумчи Николо Ковач ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, имкониятлар яратиб, агрессив ўйин намоиш қилдик. Рақиб ҳам қарши хужумлардан унумли фойдаланиш учун бор кучини берди.

Калинич машғулотлар давомида кўп меҳнат қилишига гувоҳ бўлганман. У ўтган мавсум "Милан"да қийинчиликларга дуч келди ва бу борада ҳам у билан суҳбатлашганман. Николо бизнинг жамоа учун муҳим футболчи десам адашмаган бўламан, - дея Симеоненинг сўзларидан иқтибос келтиради Football Espana нашри.