Симеоне

"Атлетико" Мадрид клуби бош мураббийи Диего Симеоне бугун ЕЧЛ гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Ювентус"га қарши баҳс олдидан рақиб ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.

“Биз “Ювентус”га қарши ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Роналдуга келадиган бўлсак, у 1-рақамли чемпион ҳисобланади. У ақлбоварқилмас футболчи. Аммо, “Атлетико” Роналдуга қарши эмас “Ювентус”га қарши ўйнайди”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" - "Атлетико" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.