Симона Халеп бир танловда 1,2 ва 3 ўринларни қўлга киритди
Ads

«Tennis World» томонидан жорий йилги спорт мавсумининг энг қизиқарли ўйинлар рўйхати эълон қилинди.

Унда руминиялик Симона Халеп иштирокидаги уч ўйин кучли учталикдан жой олди. 2017 йилнинг энг яхши ўйини Уимблдон турнирининг чорак финалида Симона Халеп ва Йоханна Конта ўртасидаги учрашув деб топилди.

Шунингдек, «Ролан Гаррос» мусобақасининг финал учрашувидаги Симона Халеп ва Елена Остапенко баҳси иккинчи ўрин бўлган бўлса, «US open» турнирининг биринчи даврасида Симона Халеп ва Мария Шарапова ўртасидаги баҳс учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Sports.uz