Симона Халеп гўзал Марияни ортда қолдирди

Руминиялик Симона Халеп, Индиан-Уэллс шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финалига чиқганидан сўнг, WTA рейтингининг биринчи поғонасидаги биринчи жойини камида Майамидаги мусобақа якунига қадар сақлаб қолди.

Бунга сабаб Симонани рейтингда таъкиб этаётган даниялик Каролин Возняцкининг "BNP Paribas Open - 2018" турнирида тўртинчи даврада мағлубиятга учрагани бўлди.

Шу тариқа, Халеп дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида ўтказилган хафталарда сони бўйича бельгиялик Ким Клийстерсни, россиялик Мария Шарапова ҳамда америкалик Трэйси Остинни ортда қолдирди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!