Симона Халеп: Мария Шараповани мағлуб этиш жуда ёқимли!
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп 2017-2018 йилларда Пекин ва Рим шаҳрида ўтган турнирларда россиялик Мария Шараповага қарши ўтган ўйинларда қозонилган ғалабаси ҳақида тўхталиб ўтди.

"Марияни илк маротаба мағлубиятга учратганда ўзгача ҳиссиёт уйғонган эди. Римдаги турнирда илк маротаба қум қопламали кортда Шараповани ютдим бу ҳам мен учун жуда катта натижа.

Бу ғалаба менга ўзимга бўлган ишончни янада оширади. Франция очиқ чемпионатидан олдин бундай ўйинлар жуда керак. Бироқ Парижда шароитлар бошқачароқ", – дейди Симона.

Sports.uz