Симона Халепга кимнинг кучи етади?
Ads

Париж шаҳрида давом этаётган Франция очиқ чемпионатининг чорак финалида руминиялик Симона Халеп ва германиялик Анжелик Кербер ўзаро рақобатлашди.

Ушбу баҳсда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Симона дастлабки сетда тай-брекда имкониятни бой бериб қўйган бўлса-да, қолган сетларда 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа уч сет давом этган ўйинда ғалаба қозонган Симона, "Ролан Гаррос" мусобақасининг ярим финалида испаниялик Гарбин Мугурусага қарши кортга чиқадиган бўлди.

Sports.uz