
Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол" таклифини рад этди
Италиялик мураббий Симоне Индзаги Саудия Арабистонининг машҳур клуби — "Ал-Ҳилол"дан тушган таклифни қабул қилмади. Бу ҳақда таниқли журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Маълумотларга кўра, "Ал-Ҳилол" Индзагини бош мураббий лавозимига таклиф қилган ва клуб президенти Миланга шахсан келиб, 49 ёшли мутахассис билан учрашган. Бироқ, музокаралар ижобий якун топмади — Индзаги таклифни қабул қилмади.
У ҳозирда "нераззуриликлар"да ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва клубда қолишни истамоқда. Унинг эътибори ҳозирча фақатгина А Сериянинг сўнгги тури ва Чемпионлар лигаси финалига қаратилган.
Милан клуби ҳозирда 78 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Наполи"дан бир очкога орқада.
Фикрлар