Синдаров — Гукеш ўртасидаги шахмат тожи учун ўйин қаерда ва қачон бўлиб ўтади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

FIDE 2026 йилги жаҳон чемпионати баҳсини ўтказиш учун мезбонликка аризалар қабул қилишни бошлади. Ушбу матчда амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш ҳамда юртимиз вакили Жавоҳир Синдаров ўзаро куч синашади.

Учрашув 2026 йил 23 ноябрдан 17 декабргача бўлиб ўтиши режалаштирилган.Мазкур мусобақа тахминан 25 кун давом этади. Унинг регламенти эса 2026 йил 1 июлга қадар тасдиқланиши лозим.

Турнирнинг умумий бюджети қарийб 8,5 миллион долларни ташкил этади. Шу маблағдан камида 2,5 миллион доллар соврин жамғармасига ажратилиши керак, FIDE бадали эса 1,1 миллион доллар этиб белгиланган.

Мезбонлик учун аризалар 2026 йил 31 майгача қабул қилинади. Зарур ҳолларда ушбу муддат узайтирилиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!