Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олган терма жамоамиз футболчиси юртимизга қайтди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳожимат Эркинов Сингапурга қарши ўйинда жароҳат олганди. Терма жамоамиз бош шифокори Аброр Пирриевнинг маълум қилишича, футболчи Тошкентга қайтган.

"Футболчидаги жароҳатнинг илк белгилари сизни хавотирга солса-ю, обдон текширув натижалари кўнгилга таскин берувчи бўлиб чиқса нур устига аъло нур. Ҳожимат Эркинов мисолида ҳам деярли шундай ҳолат. Аммо уни яна бир текширув кутиб турибди. Чунки жароҳат янги маҳали кўринмаган баъзи жиҳатлар, ўша муаммоли жойда ўткир кечган жараёнлар ўтиб кетгачгина кўриниш бериши мумкин.

Бугунга келиб керакли даво муолажаларидан сўнг Ҳожиматнинг аҳволи анча яхши. Аммо мусобақа у учун якун топгани аниқ. Буёғига зарур даво, реабилитация, чемпионат ўйинларига тайёргарлик...

Ҳеч қаерга чиқмай, меҳмонхонанинг диққинафас хонасида фақат муолажа қабул қилиш футболчида бироз руҳий босим ҳосил қилади, даво самараси ҳам камаяди. Мураббийлар штаби, футболчининг ўзи, клуб мутасаддилари билан бамаслаҳат Ҳожиматнинг сўнгги тиббий текшируви ва кейинги даво муолажаларини Тошкентда давом эттиришга келишилди. ЎФА Эркиновнинг тўлиқ соғайгунига қадар зарур барча кўмакка шай. У эртага жамоадошларини оила даврасида қўллаб туради", -дея ёзиб қолдирди Пирриев. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/06/2021 17:31
Афсус шифосини берсин. Бошқаларни жароҳатдан оллоҳ асрасин. Эркинов тезда тузалиб сафга қайтсин. Кийинги босқичларда фойдаси тегади деб умид қиламиз.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/06/2021 13:31
nimagader usha kuni uyinchalarimiz jarohat olishka moil buldi. shu haqiga qanday uylap kurush kerakder. yo poliya chemi. uyindan oldin suv sepilmagander balkim. yoki bulmasa shu tayorgarlik jaroyoni kungildakiday utmaganmi aytkanim. oddiy mamentlarga ham jarohatka moil bulishdida.
&
Ашуров Бахтийор
10/06/2021 14:02
Аввало шифосини берсин!Жисмоний тайоргарлик термада эмас,клубда булади, Термада факат,футболчилар бир-бирини тушуниш ва тактик схемалар устида ишлашади.Хожимухаммадга келсак;унинг салохиятини юкори ва жисмоний холати жойида.Тугри уша куни майдон унчалик талабга жавоб бермас эди.Лекин гап бунда хам эмас.Шунчаки сакронанда ойоги билан ерга нокулай тушиб,сал кайрилиб кетди.Хали хаммаси олдинда.Худо хохласа сунги боскичда Эркинов уйинни йондиради.Амин!!!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
10/06/2021 17:18
siz aytkan narsa. uyindan. 5. 6 kun oldin yigilgan MTJ buladi. lekin MTJ uzizga ayon ancha kun oldin. yigildi. murabbiyla. uyin sanasigacha yuklamalarni shunga qarap tuzadi. keyin Hojimat kurdim qanday jarohat olgani. unchalik hafli emas aytkanizday. shunchaki uyinga Shijoat kuchli qilib. jarohat oldi. lekin qolgan uyinchilarni aytapman. birinchi uyindan engil jarohatka moil bulgani. nazarga tutdim shunchaki. unchalik muhim narsaki emasda. shunchaki. nimagader bachala birinchi uyindan. kichik kichik jarohat oldida. bulmasa uyin tempi balan emas.
superfedya78 mahmaraimov
10/06/2021 13:22
Жуда хафа бўлдим, жуда зўр формада эди. Ўзи ҳамиша шундай зўр иқтидорлилар ўзини аямай ўйнаш натижасида тез-тез травма олади-да, узоқ вақт даволаниб юришади, бунинг натижасида формасини йўқотиб кетишлари ҳам мумкин. Оллох шифо бериб тезроқ ўйинга қайтсин