Сирдарёда 5та ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилигининг дастлабки босқичи якунланди

 

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида юртимизнинг барча ҳудудларида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган бешта ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич баҳслари Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

Мусобақада Сирдарё футбол федерациясининг селекционерлари иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олишди. 

Мусобақада ғолиб чиққан қуйидаги жамоалар ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди: 

13 ёшлилар ўртасида – Гулистон БЎСМ
14 ёшлилар ўртасида – Гулистон ОЗК
15 ёшлилар ўртасида - Гулистон ОЗК
16 ёшлилар ўртасида - Гулистон ОЗК
17 ёшлилар ўртасида - Гулистон ОЗК

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!