Сирил Ган: "Мен яна чўққига чиқмоқчиман"
UFCнинг оғир вазн тоифасининг ёрқин вакили Сирил Ган, Тай Туйвасани мағлуб эта олса, Стипе Миочич-Жон Жонс жуфтлиги ғолиби билан жанг олиб боришига ишончи комил.
"Умид қиламанки, агар Туйваса устидан ғалаба қозонсам, вақтинчалик чемпионлик учун Жонс-Миочич жуфтлиги ғолиби билан жанг қила оламан. Нганну билан жангда мағлубиятга учраганим мени бироз хафа қилди, аввалига у билан фақат реванш жанги ҳақида ўйладим. Энди эса Блейдс, Миочич, Жонс ёки Нганну билан ҳам жанг қилишга тайёрман. Менга фарқи йўқ. Мен яна чўққига чиқмоқчиман", - дея Ганнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда MMA Junkie.
Эслатиб ўтамиз, Ган ва Туйваса жанги 3 сентябрь куни Парижда" UFC Fight Night 209" турнирида бўлиб ўтади.
Фикрлар