Сирлар очилмоқда: Мареска раҳбарлар айтган футболчиларни ўйнатишга мажбур бўлган

CHERY AUTO

Эслатиб ўтамиз, Мареска “аристократлар” жамоасида бир ярим йил давомида бош мураббий лавозимида фаолият юритди.

Tecno

Италиялик мутахассис Энцо Мареска 1 январь куни “Челси” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганидан кейин клубнинг ички муҳити оид маълумотлар ҳам жамоатчилик эътиборига ҳавола қилина бошланди.

Жамоа унинг қўл остида 2025 йил давомида УЕФА Конференциялар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунга қарамай, клуб раҳбарияти жорий мавсумдаги натижалардан қониқмаган ҳолда 45 ёшли мутахассисни истеъфога чиқарди.

The Athletic нашри Марескага яқин манбаларга таяниб хабар беришича, мураббий жамоа таркибини тўлиқ ўз хоҳишига кўра танлай олмаган. Клуб раҳбарлари айрим футболчиларни майдонга туширишни талаб қилган. Бу босим керакли ўйинчиларнинг  трансфер қиймати ошиши ёки пасайиб кетмаслиги учун уюштирилгани айтилмоқда.

“Челси” вакиллари тобора кўпайиб бораётган бу турдаги маълумотларнинг ҳақиқат эканини инкор этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!