Сирли битим! "Ньюкасл" англиялик мураббий билан узоқ муддатли шартномага қўл урди

"Ньюкасл" бош мураббий Эдди Хау билан узоқ муддатли янги шартнома борасида келишувга эришганини эълон қилди. 

Ҳозирча 44 ёшли англиялик мутахассиснинг шартномаси қачонгача амал қилиши айтилмаган. Аввалги битимда у 2024 йилга қадар мазкур клубда ишлаши кўрсатилганди. 

Қайд этиш лозим, у "қарғалар"га ўтган йилнинг ноябрь ойида бош мураббий этиб тайинланган. У келган пайти "Ньюкасл" 11 турдан сўнг 5 очко жамғарган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 19-ўринда бораётганди. Якунда улар Премьер-лигани 11-поғонада якунлаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!