
"Сити" "Арсенал" кўзлаган футболчини илиб кетиши мумкин
"Манчестер Сити"нинг ёзги трансферлар доирасида дарвозабон позициясига янги ўйинчи олиши "Арсенал"нинг режаларини барбод қилиши мумкин. Бу ҳақда "CaughtOffside" нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ, "Манчестер Сити" "Порту"дан Диего Коштани сотиб олмоқчи экани ҳақида маълумот тарқалганди. Посбонга Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Коштанинг "Манчестер Сити"га ўтиши "Бавария" туфайли ҳам мураккаблашиши мумкин.
Немис клуби инглиз грандидан кўпроқ таклиф билан чиқса, футболчини ўз сафига қўшиб олиши эҳтимоли бор.
Маълумот учун, жорий мавсумда 25 ёшли Кошта "Порту" сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 15 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Фикрлар