“Сити” бир жамоанинг икки юлдузи учун тўрт футболчисини беради
“Манчестер Сити” спорт директори Уго Виана кутилмаган кўринишдаги трансферни амалга оширишга бел боғлаган.
“Шаҳарликлар” таркибни кучайтириш мақсадида “Ньюкасл”нинг икки юлдузи – ярим ҳимоячи Сандро Тонали ва қанот ҳимоячиси Валентино Ливраментони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
TEAMtalk нашри хабарига кўра, “Манчестер Сити” режасидаги битимни амалга ошириш учун “Ньюкасл”га бир нечта футболчини таклиф қилишга тайёр.
Хусусан, “қарғалар”ни қизиқтириши мумкин бўлган ўйинчилар орасида дарвозабон Жеймс Траффорд, ҳимоячилар Рико Льюис, Исса Каборе ва Жума Ба номи тилга олинмоқда.
Таъкидланишича, “Ньюкасл” Тонали трансферини 115 миллион еврога баҳоламоқда. Италиялик футболчига ўз юртидан чорловлар бўлаётганига қарамай, клуб талаб қилаётган маблағ Сандронинг Англияда қолишини англатади. Чунки А Сериянинг бирор клуби бу қадар катта трансфер бадалини тўлай олмайди.
Фикрлар