"Сити" "Челси"нинг тажрибали футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Матео Ковачич фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.

"Шаҳарликлар" 29 ёшли футболчи билан музокараларни бошлади. Айни вақтда клуб у билан шахсий шартнома шартларини муҳокама қилмоқда. 

Қайд этиш лозим, "Челси" Ковачич бўйича таклифларни эшитишга тайёр. 

Жорий мавсумда хорват АПЛ доирасида 27 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ҳамда 2 та самарали узатма муаллифига айланган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!