"Сити" "Энфильд"да "Ливерпуль"ни тор-мор келтирди

Англия Премьер-лигаси 23-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. 

Гюндоган дублга эришган бўлса, Стерлинг ва Фоден бир маротабадан гол урди. Мерсисайдликлар томонидан урилган ягона голга Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    "Ливерпуль" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 85'

    Робертсон ўрнига Цимикас майдонга тушди. 

  • 83'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўйиннинг энг фаолларидан бири бўлган Фоден ҳам ўз голини уриб кетмоқда. 

  • 78'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Алиссоннинг яна бир хатоси сабаб Стерлинг гол уриб кетди. 

  • 75'

    "Сити" тотал устунлик қайд этмоқда. 

  • 73'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фоденнинг ажойиб юриши ва узатмаси Гюндоган томонидан голга айлантирилди. 

  • 72'

    Маҳрез ўрнига Жезус майдонга тушди. 

  • 71'

    Стоунзнинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

  • 70'

    Фоденни очиқчасига тўхтатиб қолгани учун Фабиньо огоҳлантирилди. 

  • 68'

    Жонс ўрнига эса Милнер майдонга ташланди. 

  • 67'

    Шакири Тьяго ўрнига майдонга тушди. 

  • 63'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди. 

  • 62'

    Рубен Диаш Салаҳни яққол тўхтатиб қолди. Пенальти. 

  • 58'

    "Ливерпуль" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 58'

    Кертис Жонс жарима майдони ичида яхши вазиятга чиқиб борди. Зарба йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

  • 56'

    Арнольднинг жарима майдонига узатилган тўпига шериклари етиб бора олмади. 

  • 52'

    Фоден ҳужумда қоидани бузди. 

  • 49'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фил Фоденнинг узатмасини бу гал Гюндоган кўкка совурмади. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 41'

    Родри жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнаётгандек кўринди. Йўқ, ВАР пенальти йўқ деб ҳисоблади. 

  • 37'

    Гюндоган пенальтидан унумли фойдалана олмади. 

     

  • 36'

    Фабиньо жарима майдони ичида қоидани бузди. Пенальти! 

  • 33'

    Робертсоннинг бурчак узатмаси кучлироқ чиқди. 

  • 31'

    Арнольднинг навбатдаги узатмасини ҳам Эдерсон ушлаб олди. 

  • 29'

    Фирмино яхши имкониятдан фойдалана олмади. Эдерсон ўз ўрнида. 

  • 27'

    Мане жуда қўпол ўйнади. Майкл Оливер сариқ карточка кўрсатиши мумкин эди. 

  • 24'

    Арнольднинг пасидан сўнг, Маненинг зарбаси хавфли чиқди. Бироз ноаниқ. 

  • 20'

    Диашнинг узатмасидан сўнг, Стерлинг кўнгилдагидек зарба бера олмади. 

  • 17'

    Стерлингнинг соло юриши охирига етмади. 

  • 15'

    Маҳрезнинг юриши осонлик билан тўхтатилди. 

  • 14'

    Робертсоннинг узатмасини Эдерсон ушлаб олди. 

  • 12'

    Арнольд қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча карточкаларга мурожаат этмади. 

  • 10'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 8'

    Зинченконинг юришини рақиб ҳимоячилари тўхтатиб қолди. 

  • 7'

    Канселунинг узатмасидан сўнг, Гюндоган тўпга ета олмади. 

  • 4'

    Илкай майдонга қайтди. 

  • 3'

    Гюндоган жароҳат олган кўринади. 

  • 3'

    Тьягога сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 23-турининг марказий беллашувига хуш келибсиз. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!