Бир неча кун олдин, профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган ҳимоячи Пабло Сабалета яқин вақтлар ичида "Манчестер Сити"га қайтиши мумкин.

Шаҳарликлар раҳбарияти аргентиналикка қандай лавозим таклиф қилаётгани ҳақида тўлик маълумот берилмаган, бироқ Daily Mail нашри Сабалета Манчестерга қайтиши ойдинлашаётгани ҳақида маълум қилди.

Бунгача, собиқ "Манчестер Сити" футболчиларидан Патрик Виейра ва Жолеон Лескотт клуб тизимида иш бошлаган эди.

35 ёшли Пабло Сабалета 2008-2017 йиллар мобайнида "Сити" либосида тўп суриб, 200 дан зиёд учрашувда майдонда ҳаракат қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)