“Сити” футболчилари Мессини эмас бошқа ҳужумчини кутяпти

“Барселона” билан шартномасини узайтиришдан бош тортаётган Лионель Месси қадрдон устози Хосеп Гвардиола бошқараётган “Манчестер Сити”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Лекин “Сити” футболчилари бошқа ҳужумчини кутаётгани маълум бўлди.

- Биз жамоада Килиан Мбаппени кўришни истаймиз.Мен “Монако”да ўйнаганимда у ўша пайтнинг ўзидаёқ муҳим футболчи эди. “Манчестер Сити” айнан Мбаппени сотиб олиши керак, - дейди ярим ҳимоячи Бернарду Силва.

Силва ва Мбаппе 2015-2017 йиллар давомида “Монако”да бирга тўп тепган. Ҳар икки бу жамоа таркибида Франция чемпионлигига сазовор  бўлган эди.

Мбаппе “Барса”га ўтмаса бўлмайди

“Барселона” Мессини барибир кетказмайди

“Барселона” футболчиси жамоада қолиш учун гўшт ейишдан воз кечди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)