"Сити" футболчиси "Бавария"га ўтишни истаяпти

Кайл Уокер "Бавария"да ўйнашга қарор қилди. 

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, "Манчестер Сити" ҳимоячиси бош мураббий Пеп Гвардиолага немис жамоасига ўтиш истаги борлигини айтган. 

Мюнхенликлар "Сити"га ҳали таклиф билан чиққанича йўқ. Бироқ тез орада илк расмий таклиф юборилиши кутиляпти. Футболчи билан шартнома аллақачон келишиб олинди. Уокер немис гранди билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади. Шунингдек, келишувда шартномани бир йилга узайтириш банди ҳам бор. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!