“Сити” футболчиси бу жамоага ўтишдан бош тортди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” асосий таркибига кира олмаётган нидерландиялик ҳимоячи Натан Аке январь ойида ўзига бошқа клуб топиши керак. Айни пайтда турли лигалардан бир неча клублар 30 ёшли футболчи билан музокара ўтказмоқда.

Tecno

Натан Акени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган клублар орасида Англия Премьер-лигаси вакили “Вест Хэм” ҳам бор  эди. Бироқ тажрибали ҳимоячи  бу жамоага ўтишдан бош тортди.

Бу ҳақда talkSPORT хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, футболчи “шаҳарликлар” сафини тарк этишга тайёр, аммо Англия Премьер-лигасида жон сақлаш учун курашаётган жамоада фаолиятини давом эттиришни истамайди.

Аке 2020 йил ёзидан бери “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда жами 13 та учрашувда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлар билан ажралиб чиқмаган. Футболчининг клуб билан меҳнат шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 18 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!