“Сити” футболчиси хет-трик қилгани учун Холандни сўкди (фото)

Футболда яхши анъана бор. Айрим лигаларда рақиб дарвозасига учта гол урган футболчи ўша тўпга жамоадошларининг тилак ва имзоларини йиғиб, эсдаликка олиб қўяди.

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд кетма-кет иккита учрашувда хет-трик қайд этди. Ҳар икки ҳолатда ҳам норвегиялик футболчи тўпни жамоадошларига имзолатиб олди.

Шуниси қизиқки, жамоа ичида кимлардир 24 ёшли ўйинчининг кўп гол ураётганидан зериккан кўринади. Аввалги турдан кейин ўйинчилардан бири “тўп имзолаш жонга тегди”, деган хитоб ёзиб қолдирган эди.

Бу гал эса, қайсидир футболчи Холандни қўпол сўзлар билан “сийлаб”, ёзув қолдирди. Холанд бу тўпни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёзида манчестерликлар сафига қўшилган Холанд “шаҳарликлар” сафида ҳозиргача 102 та учрашув ўтказиб, 97 та гол ва 14 та ассист қайд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!