"Сити" ҳужумчиси Гвардиоладан норози. Унга "Реал" қизиқиш билдирмоқда

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден захира футболчисига айланиб қолаётганидан норози бўлмоқда.

20 ёшли футболчи "шаҳарликлар"нинг АПЛдаги сўнгги 10 та ўйинидан фақат биттасида асосий таркибда, бештасида захирадан майдонга тушди.

The Telegraph нашрига кўра, Фоден Гвардиоланинг ишончини қайтариб олишга уриниб кўрмоқчи. "Реал" клуби футболчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!