“Сити” катта трансфер бўйича рад жавобини олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Сити” клуби мутасаддилари Англия Премьер-лигасининг энг зўр ярим ҳимоячиларидан бири Эллиот Андерсон трансфери бўйича биринчи расмий таклифини юборди.

Аммо “Ноттингем Форест” раҳбарияти ўз юлдузи бўйича “шаҳарликлар”нинг дастлабки уринишини блоклади.

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, рад жавобига қарамай, томонларнинг Англия миллий терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси бўйича музокаралар давом этмоқда.

Шу билан бирга, “Ноттингем Форест” раҳбарияти эҳтимолий трансфер амалга ошса, максимал даражада фойдали шартларга эришишни мақсад қилган.

Андерсон жамоанинг асосий ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. У “Ньюкасл Юнайтед”дан келганидан бери клуб сафида 90 дан ортиқ учрашув ўтказган.

Жорий мавсумда у барча турнирларда 50 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма берди. У асосан таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!