
"Сити" меҳмонда "Брайтон"ни янчиб ташлади
АПЛ 35-туридан ўрин олган "Брайтон" - "Манчестер Сити" учрашув ўз якунига етди. Унда "шаҳарликлар" майдон эгалари дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритишди.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" премьер-лига кумуш медалларини расмийлаштирди.
- 90'
Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 84'
Маҳрезнинг зарасига яна аниқлик етишмади.
- 81'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Стерлинг ўзи билмаган ҳолда учинчи голни ҳам урди.
- 78'
Маҳрез дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 72'
Гарсия ўрнига Стоунз ва Родри ўрнига Фернандиньо майдонга тушди.
- 69'
Троссард ўз ўрнини Алиреза Жаҳонбахшга бўшатиб берди.
- 68'
Уотер-брек
- 63'
Жезус ўрнига Фоден, Менди ўрнига Зинченко, Де Брюйне ўрнига Давид Силва майдонга тушди.
- 59'
Монтоя ўрнига Лемпти, Проппер ўрнига Стефенс, Конноли ўрнига эса Мопе майдонга туширилди
- 57'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Бернарду Силва ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келиб қўйди.
- 53'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Маҳрезнинг ажойиб узатмасини Стерлинг дарвозага боши билан жойлаб қўйди.
- 51'
Де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбаси устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга Стерлинг зарба берди. Раян ўта қийин вазиятда жамоасини голдан қутқариб қолди.
- 48'
Маҳрез офсайдда қолиб кетди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 44'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жезус бурчак узатмасидан сўнг ҳисобни "Сити" ҳисобига 2:0 кўринишига олиб келди.
- 39'
"Брайтон"нинг кам сонли ҳужумларидан бири ноаниқ зарба билан якунланди.
- 38'
Рияд Маҳрез қулай вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади.
- 34'
Жезуснинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.
- 23'
Уотер-брек
- 21'
ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Стерлинг жарима майдони ташқарисидан Метью Раян дарвозасини ишғол қилди.
- 17'
Эрик Гарсиянинг зарбаси хавфли, аммо бироз ноаниқ чиқди.
- 16'
"Брайтон"нинг бурчак зарбаси самарасиз якунланди.
- 10'
"Сити"нинг ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
Фикрлар