"Сити" меҳмонда "Челси"ни таслим қилди
"Челси" яна очко йўқотди.
Англия Премьер-лигаси 17-турида "Манчестер Сити" "Челси" меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин "Сити"нинг устунлиги остида ўтди. 18-дақиқада Илкай Гюндоган жарима майдони ичидан дарвозани аниқ нишонга олди. Уч дақиқадан сўнг, Фил Фоден Кевин де Брюйненинг узатмасини гол билан якунлади. 35-дақиқада Кевин де Брюйне гол урди. Иккинчи таймнинг қўшимча дақиқаларида Каллум Хадсон-Одои ҳисобни қисқартириб, ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Шу тариқа "Сити" 17 турдан сўнг 26 очко тўплаб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. "Челси" эса 26 очко билан 8-ўринда қолди.
Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилиинди.
Челси
| Премьер-лига 17-тур 03/01/2021, 21:30
1 :3 ![]() Тугади | Манчестер Сити
|
Стадион: Stamford Bridge 0 томошабин Бош ҳакам: Anthony Taylor |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар