“Сити” ўйинчиси “авлиё”га айланди
“Саутгемптон” тез орада ўз сафига “Манчестер Сити”нинг ёш ярим ҳимоячиси Ромео Лавиани қўшиб олади.
Журналист Сэм Ли томонлар ушбу трансфер борасида бир тўхтамга келганини хабар қилди.
Лавиа ҳали “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида дебют қилгани йўқ. Лекин унинг ўйин услуби “авлиёлар” бош мураббийи Ральф Хазенхюттелга жуда ёқади.
Шу боис бу мутахассис клуб раҳбариятидан Лавиани трансфер қилишни сўраган. Ҳозирча, бу трансфернинг молиявий маълумотлари сир тутилмоқда.
Фикрлар