"Сити" ўз уйида Лондон клубини тор-мор келтирди!

Англия Премьер-Лигаси 19-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Кристал Пэлас" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда шаҳарликлар ўз уйида "бургутлар"ни 4:0 ҳисобида янчиб ташлади.

Голларга "Сити" сафида Гюндоган, Стерлинг ва Стоунз (дубл) муаллифлик қилишди. Ушбу ғалабадан сўнг, Пеп Гвардиола жамоаси очколари сонини 35 тага етказиб олган ҳолда 2-ўринга кўтарилиб олди. Биринчи ўринда эса Манчестернинг бошқа бир жамоаси жой олган. 

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" ўз уйида рақибини тор-мор келтириб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Матнли трансляция Абдулла Маннонов томонидан олиб борилди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+2'

    Жоао Кансело жарима зарбасини ижро этди, бироқ муваффақиятсиз.

  • 90+'

    Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Рахим Стерлинг жарима зарбасининг ўзиданоқ тўпни дарвозанинг тўққизлик бурчагига жойлаб қўйди! Ажойиб гол!

  • 87'

    Жеймс Макарти рақибини яққол чалиб йиқитганлиги боис ҳакам жарима зарбаси белгилади.

  • 84'

    Зарбалар статистикаси: 12:2!

  • 81'

    Ферран Торрес жарима майдони ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 79'

    "Кристал Пелас"да ўзгариш: Андрес Таунсенд ўрнига Миши Батшуайи ўйинга қўшилади.

  • 77'

    Жордан Айю ажойиб зарба берди, бироқ тўп юқорилаб кетди.

  • 74'

    "Манчестер Сити" футболчилари тўпни бир-бирига аниқ етказиб бермоқда. ТЎп назорати юқори.

  • 71'

    "Манчестер Сити"да ҳам икки ўзгариш амалга оширилади: Гюндоган ва Де Брюйне ўрнига Канселу ҳамда Ферран Торрес ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Рой Хожсон дарҳол ўзгаришларни майдонга ташлади: Миливоевич ўрнига Ридовалд майдонга тушди.

  • 69'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Рубен Диаш бурчакдан узатилган тўпни боши билан шеригига тўғирлади, тўпга биринчи етиб келган Стоунз эса дарвозани кучли зарбаси билан ишғол қилиб, дублни расмийлаштирди! 3-0!

  • 68'

    "Сити" бурчак тўпи тепади.

  • 67'

    Рахим Стерлинг хавфли ҳужум ташкил этиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи тўпни чиқариб юборди,

  • 65'

    Кайл Уокер тўпни узун паси билан Зинченкога етказиб берди. Бироқ узатма анча кучли чиқди.

  • 63'

    Кевин Де Брюйне зарба позициясидан тўпни дарвозага тўғирлади, бироқ зарба ноаниқ чиққанлиги боис тўп рақибга қайтарилди.

  • 60'

    "Манчестер Сити" таркибида 2 ўзгариш: Бернардо Силва ўрнига Фил Фоден ўйинга қўшилди.

  • 59'

    "Сити" ҳимояланмоқда. "Кристал Пелас" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 58'

    Кевин Де Брюйне тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 57'

    ГООООООООООООЛЛЛ!!! Гюндоган ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда! Жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олгач, футболчи ҳавода тўпни ўйига тўғирлади ва 2 футболчи орасидан ўтиб, айланма зарбаси билан дарвозани ишғол қилди.

  • 56'

    "Манчестер Сити" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 55'

    Олександр Зинченко тўпни оддий вазиятда йўқотиб қўйди.

  • 54'

    Рахим Стерлинг шериги Бернарду Силвага тўпни утказмоқчи бўлди, бироқ узатма ўта омадсиз чиқди.

  • 53'

    Гюндоган ҳужумда фол қайд этди.

  • 52'

    Де Брюйне бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 51'

    Рахим Стерлинг жарима майдони ичига бу сафар ёриб кирмасдан узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар бу сафар ҳам уни ўқиди.

  • 48'

    "Сити" тепган бурчак тўпидан наф чиқмади.

  • 47'

    Стерлинг жарима майдони ичида 3 та ҳимоячини алдаб ўтди ва узатма бериш керак бўлган жойида йиқитилди. Ҳакам тоза ўйин деб топди.

  • 46'

    Жезус меҳмонлар ҳимоячиси билан катта тезликда келиб қаттиқ тўқнашиб кетди! У қорнини ушламоқда.

  • 46'

    2-бўлим бошланди! "Кристал Пелас" ўйинни бошлаб берди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    1-бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Стерлинг жарима майдони ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар аниқ ўйнади.

  • 42'

    Рахим Стерлинг ажойиб дриблинги билан рақибларини ортда қолдираётган эди, бироқ охирида у барибир енгилди.

  • 41'

    Фернандиньо жарима майдони ичига класс узатма амалга оширди, узатма аниқ эди, бироқ ҳимоячилар омадли ўйнаб вазиятни бартараф этди.

  • 40'

    Тўп назорати статистикаси айни дамда: 74:26! "Сити" ўз услубида.

  • 38'

    Габриэль Жезус жарима майдони ичида боши билан дарвозага зарба берди, Гуаита эса енгил сейви билан уни қайтарди.

  • 36'

    Гюндоган жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Тўп трибунага кўтарилиб кетди.

  • 35'

    Жезус деярли зарба берадиган позицияда эди, бироқ тўп ҳимоячилар томонидан олиб қўйилди.

  • 32'

    Ҳакам бурчакни кўрсатди. "Сити" бурчак тўпини ижро этади.

  • 31'

    Жеймс Макартур "Сити" жарима майдончаси ичида шунча ҳимоячи орасидан Айюни топиб унга пас берди, бироқ у зарба беролмади!

  • 29'

    "Кристал Пелас" аъзоси Жоель Уорд жарима майдони ичига узатма амалга оширди, ҳимоячилар буни пайқаб, уни блоклади.

  • 27'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Де Брюйненинг ажойиб кроссини Жон Стоунз ҳаммадан баланд сакраб боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 26'

    Кевин де Брюйне бурчакдан тўпни ичкарига етказиб берди, ҳимоячилардан қайтган тўпни Стерлинг узун пас билан КДБга қайтарди!

  • 25'

    Габриэль Жезус дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячилардан бири уни тўхтатди.

  • 23'

    Кевин Де Брюйне бурчакдан тўпни тезкорлик билан ўйинга киритиб берди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 22'

    "Манчестер Сити" ажойиб жамоавий ўйин намойиш этмоқда. Паслар аниқ, узатмалар кўп ва ҳужумлар хавфли.

  • 20'

    Эберечи Эзенинг берган зарбаси Эдерсон дарвозасининг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 18'

    Кайл Уокер жарима майдончаси ичига ажойиб узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар дарвозага зарба беришга йўл қўймади.

  • 16'

    "Шаҳарликлар" бурчак тўпидан наф чиқара олмади.

  • 14'

    Меҳмонлар рақиб ҳужумларини катта қийинчилик билан қайтармоқда.

  • 11'

    Томкинс Гезусни зарарсизлантиришни уддалади.

  • 9'

    "Сити" ўйинни фаолроқ бошлади. Улар рақиб жарима майдони яқинида тез-тез кўриниш бермоқда.

  • 7'

    "Бургутлар" прессинг эвазига рақибдан тўпни олиб қўйишга уринмоқда.

  • 5'

    Де Брюйненинг жарима майдонига бурчакдан оширган тўпига ҳеч ким ета олмади.

  • 3'

    Гвардиола шогирдлари дастлабки дақиқалардан ўз сўзини ўтказмоқда. Тўп назорати айнан уларда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!