"Сити" Португалиядан ғалабасиз қайтадиган бўлди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган "Порту" ҳамда "Манчестер Сити" қарама-қаршилиги ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Ушбу натижадан сўнг, "шаҳарликлар"нинг гуруҳни пешқадам сифатида якунлаши ойдинлашди. "Порту" эса сўнгги тур олдидан 2-поғонани нақд қилди. 

"C" гуруҳидаги ягона интрига "Олимпиакос" ва "Марсель"дан қай бири Европа Лигаси плей-оффига йўл олиши бўлиб турибди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Эрик Гарсиянинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. Стандарт вазият бой берилди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Отавио ўрнига Фабио Виейра майдонга тушди. 

  • 85'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда. 

  • 82'

    Жезуснинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 79'

    Гарсия бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади. Марчесиндан яна бир супер сейв. 

  • 76'

    Марчесин тўпга чиқишда яхши ҳаракат қилди. 

  • 76'

    Бернардунинг яна бир зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

  • 72'

    Марега ва Манафа майдонни тарк этмоқда. Эванилсон ва Нану уларнинг ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 71'

    Айнан Торрес ўрнини Жезусга бўшатиб бермоқда. 

  • 69'

    Ферран Торреснинг ўз қанотидаги фаоллигига голлар етишмаяпти. 

  • 69'

    Марега сариқ карточка ишлаб олмоқда. 

  • 67'

    Зинченконинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

  • 64'

    Бернарду Силванинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 62'

    Корона ўрнига Маруланда майдонга тушмоқда. 

  • 59'

    Стерлинг голга яқин келди. Аммо унинг кучсиз зарбаси Марчесинга қийинчилик утғдирмади. 

  • 57'

    Стерлинг ҳужумда фол ишлатди. 

  • 53'

    Урибе ўз жарима майдони яқинида рақибга нисбатан фол ишлатди. Зинченконинг стандартдан узатган тўпи хавфли чиқмади. 

  • 51'

    Родри сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 48'

    Канселунинг узатмаси оддий чиқди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Ферран Торреснинг зарбаси озгина ноаниқ кетди. 

  • 40'

    Оливейранинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

  • 36'

    Фоденнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 33'

    "Сити" ҳужумда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 29'

    Стерлингнинг узатмаси рақиб футболчиларига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 26'

    Ҳимоячилар Марегага тўп етиб келишига имкон беришмади. 

  • 23'

    Ферран Торрес яна ўйиндан ташқари ҳолатда! "Сити" ҳужуми тўхтади. 

  • 21'

    Оливейранинг жарима майдонига узатмаси ўхшамади. 

  • 19'

    Корона тиббий ёрдам қабул қилмоқда. 

  • 16'

    Отавио қулай вазиятдан аниқ зарба бера олмади. 

  • 12'

    Ферран Торрес офсайд ҳолатида. 

  • 10'

    Фоден бурчак узатмасини муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 9'

    Стерлинг жарима майдони ичида тўпни қабул қилишда хато қилди. 

  • 6'

    "Сити"нинг бурчак зарбаси тезкор тарзда ўйинга киритиб кетилди. 

  • 5'

    Фернандиньонинг узун паси ҳимоячилар томонидан ўтказилмади. 

  • 3'

    Бернарду Силва бурчак тўпини қисқа пас билан ўйнаб кетди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. ЕЧЛ 5-тури давом эттирилмоқда. "Порту" - "Манчестер Сити" учрашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!