“Сити” супер трансферни уддалади

“Манчестер Сити” мутасаддилари бир трансфер орқали бош мураббий Хосеп Гвардиолага керак бўлмай қолган футболчидан қутилиб, ўрнига янги ўйинчи олишни уддалади.

Манчестерликлар “Бенфика”да ишончли ўйин кўрсатаётган 23 ёшли марказий ҳимоячи Рубен Диашга кўз тикаётган эди. Инглизлар бу футболчи учун белгиланган 55 миллион еврони пасайтира олмади.

Лекин “шаҳарликлар” Диашнинг трансферига жамоадан кетиши кутилаётган 32 ёшли Николас Отамендини қўшишга муваффақ бўлди.  Томонлар аргентиналик тажрибали футболчини 15 миллион еврога баҳолади.

Энди Рубен Диаш шу кунларда Англияга келиб, тиббий кўрикдан ўтади ва жамоа билан беш йиллик шартнома имзолайди. Отаменди эса, Португалия чемпионатига равона бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар