"Сити" требл қайд этса, Гвардиола жамоадан кетадими?

"Манчестер Сити" треблга эришган тақдирда Хосеп Гвардиола жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ўтган ҳақта муддатидан аввал АПЛ чемпионига айланди. Требл учун жамоа иккита финалда ғалаба қозониши керак - Англия кубогида "Манчестер Юнайтед"га қарши ва Чемпионлар Лигасида "Интер"га қарши.

“Кетиш ҳақида ўйламаяпман. Лекин ким билади дейсиз? Натижалардан қатъи назар, кейинги мавсумда ҳам шу ерда ишлашни истардим. Аммо бизда мавжуд бўлган иккита финалда ютқазсам ёки ғалаба қозонсам, ўзимни қандай ҳис қилишимни билмайман.

Менда шартнома бор. Мен шартнома имзолаганимда, клубга ҳурмат билан муносабатда бўлишни хоҳлайман”, - деди испаниялик мутахассис.

Гвардиола ўтган йилнинг ноябрь ойида "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!