"Сити" узоқ кутган юлдуз ёзда келишга яқин турибди

"Тоттенхэм" юлдузи Харри Кейн фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, англиялик ҳужумчи ҳозирча клубдан янги таклифлар олиб улгурмаган. "Шпорлар" "Манчестер Сити"нинг Кейнга бўлган қизиқишини инобатга олиб, вазият ривожини кузатмоқчи.

Харрининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсум сўнгида ҳужумчи жамоа мухлислари билан хайрлашиб, "Сити"га ўтмоқчи эди, аммо якунда ҳаммаси барбод бўлди. "Шаҳарликлар" ёзда яна бир марта уни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

28 ёшли футболчи жорий мавсум "Тоттенхэм" либосида 34 учрашувда майдонга тушиб, 17 гол ва 3 ассист муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!