"Сити" ва Англия терма жамаоси аъзоси "Ипсвич"га ўтади

  • 15 августа, 2024, 17:00
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кэлвин Филлипс "Манчестер Сити"дан "Ипсвич"га йўл олди. 

"Ипсвич" 28 ёшли ярим ҳимоячини бир мавсум учун ижарага олди. 

Келишув сотиб олиш опциясини ўз ичига олмайди. Бу Кэлвин Филлипснинг 2022 йилда "Лидс"дан "Сити"га ўтганидан сўнг иккинчи бор ижарага берилиши. 

Ўтган мавсумда хавбек "Вест Хэм" сафида ижарада ҳаракат қилиб, АПЛ доирасида 8 беллашувда майдонга тушган. 
 

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию