“Сити” Холанд билан янги шартнома тузяпти. Битимда тўпурарнинг кейинги жамоаси номи бор!

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг энг яхши тўпурари Эрлинг Холанд билан 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномани янгилаш устида иш олиб бормоқда.

Marca нашрининг ёзишича, 24 ёшли ўйинчининг янги битимида унинг “Манчестер Сити” билан ҳамкоркликни тўхтатишини кафолатлайдиган банд киритилади. Бу банд фақатгина “Реал”дан Холандга таклиф бўлгандагина кучга киради.

Норвегиялик чарм тўп устаси “Манчестер Сити”да 2022 йилнинг ёзидан бери тўп тепяпти. Холанд ҳозирга қадар “шаҳарликлар” таркибида 102 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 97 та гол ва 14 та ассист муаллифи бўлди.

Transfermarkt порталига кўра, Эрлинг Холанд дунёнинг энг қиммат ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Унинг трансфер суммаси 180 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!