“Сити” ё “Реал”: Қимматбаҳо ўйинчи бирини танлаши керак!
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес фаолиятида жиддий ўзгариш бўлиши кутилмоқда.
28 ёшли футболчига “Реал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар бир испан футболчиси фаолияти давомида “Реал” ёки “Барселона”да ўйнашни орзу қилади. Родрида бу имконият бор.
Жорий мавсум якунланганидан кейин Родри келажаги бўйича бир қарорга келиши керак. У “Манчестер Сити” билан шартномани янгилаши ёки “Реал”га кўчиб ўтишга розилик бериши талаб этилади.
Родри аслида футбол сир-асрорларини Мадриднинг иккинчи клуби “Атлетико”да ўргана бошлаган. Кейинчалик “Вильярреал” академиясига кўчиб ўтди.
“Атлетико” собиқ футболчисини 2018 йили 20 миллион евро эвазига ўз сафига қайтарди ва бир ўйнатиб, “Манчестер Сити”га 70 миллион еврога сотиб юборди.
Бугунги кунда Родри 130 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар