"Сити" юлдузи А Серияга келади
“Ювентус” жамоа ҳужумкорлигини ошириш учун “Манчестер Сити” ҳужумчиси Габриэль Жезусни А Серияга кўчириб келмоқчи.
Хосеп Гвардиола жамоаси Эрлинг Холандни трансфер қилгани боис, бразилиялик ҳужумчининг асосий таркибга кириши анча қийинлашиб қолади. Шунинг учун ҳам “шаҳарликлар” ҳамкорлиги яна бир йил давом этиши керак бўлган Жезусни ёзда сотиб, Холандга сарфланган пулларнинг бир қисмини қайтариб олишни режалаштирмоқда.
Айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, бу трансфер кўпроқ Жезуснинг танловига боғлиқ бўлади. 25 ёшли футболчи Турин суперклубида асосий тўпурар позициясини душан Влахович эгаллаб тургани боис, Италияга келмаслиги мумкин.
Габриэль Жезусга “Арсенал” устози Микель Артета ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Канонирлар” устози Англия футболига мослашган Жезусни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантиришга тайёр.
Фикрлар