“Сити” юлдузи “Барса”га ўтяпти
“Манчестер Сити”нинг португалиялик ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва “Барселона”га кўчиб ўтишга тайёргарлик кўрмоқда.
Маълумотларга қараганда, Силва Каталониядан ўзига мос уй қидирмоқда.
Бир неча кун аввал, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бернарду Силвани таркибда сақлаб қолиш истагини билдирганди. Лекин футболчининг ўзи муҳитни ўзгартиришга қарор қилган.
Бернарду Силва 2017 йилнинг ёзидан бери “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу пайтга қадар у “шаҳарликлар” учун 251 та расмий учрашув ўтказиб, 48 та гол ва 50 ассист муаллифи бўлди.
27 ёшли футболчининг трансфери 80 мимллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар