
“Сити” юлдузи фақат “Реал”дан чўчияпти
“Манчестер Сити”нинг янги сардори Бернарду Силва жорий мавсумда энг кучли рақиб қайси жамоа экани ҳақидаги саволга жавоб қайтаришига тўғри келди.
Бу мавсум Хосеп Гвардиола шогирдлари Европа Чемпионлар лигасида иштирок этмоқда. Бернарду Силва айнан қитъа миқёсидаги халқаро турнирда “шаҳарликлар”га рўбарў келадиган жамоа номини айтди.
- Энг қийин рақиб Европа Чемпионлар лигасида тўқнаш келади. Бу “Реал”, Винисиус Жуниор ва Родриго, - деди португалиялик ҳужумкор футболчи.
Таъкидлаш жоизки, “Манчестер Сити” Чемпионлар лигасида мунтазам мадридликларга дуч келяпти. Ўтган мавсумда илк бор янги форматда ўтказилган мусобақанинг плей-оффида “Реал” футболчилари икки ўйин натижасига кўра, Гвардиола шогирдларини мусобақадан чиқариб юборган эди.
Бу гал ҳар икки жамоа умумий босқичда куч-синашади. Бу учрашув мусобақанинг олтинчи турида – 10 декабрь куни “Сантяьго Бернабеу” стадионида бўлади.
Comments