“Сити” юлдузини икки топ-клуб сўраяпти
“Манчестер Сити” клуби ва Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Жон Стоунз келаси ёзда қадрдан жамоасини тарк этиши тобора ойдинлашиб бормоқда.
Клуб раҳбарияти таркибни янгилаш ва ёшартириш сиёсатини давом эттиради ва 31 ёшли Стоунзнинг 30 июнь куни тугайдиган шартномаси узайтирилмайди.
Caught Offside журналистлари маълумотига кўра, англиялик футболчи атрофидаги вазиятни бир неча клублар синчковлик билан кузатиб бормоқда. Хусусан, Италия ва Испания чемпионатлари вакиллари Стоунзни ўз лигаларига олиб келиш истагини билдирмоқда.
Айниқса, “Атлетико” ва “Милан” сингари қудратли клублар тажрибали ўйинчи билан ҳамкорлик ўрнатмоқчи. Аввалроқ, Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария2 ҳам Стоунзга иш беришга тайёрлиги хабар қилинган эди.
Фикрлар