"Сити" захирасида қолиб кетаётган футболчига кутилмаган харидор пайдо бўлди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг ёзда "Челси"га ўтиши мумкин. The Telegraph журналисти Мэтт Лоунинг хабар беришича, агар “аристократлар” Вернер, Пулишич ҳамда Зиеш каби футболчилардан бирини сотса, инглиз вингери лондонликлар сафига кўчиб ўтади.
Стерлингнинг "Манчестер Сити" билан шартномаси тугашига бир йил қолди. Аввалроқ, англиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг бошқа жамоалари "Арсенал" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирган, аммо Раҳим бу клубларга рад жавобини берганди.
Маълумот ўрнида, 27 ёшли вингер ушбу мавсум "шаҳарликлар" таркибида 30 учрашувда майдонга тушиб, 13 гол муаллифига айланди ва 5 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар