“Сити”да ҳеч қандай нархга сотилмайдиган футболчи бор

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа етакчиси Кевин де Брюйне трансфери бўйича ҳар қандай таклифга рад жавобини беришини маълум қилди.

Жамоанинг бугунги кундаги муваффақиятларида бельгиялик плеймейкернинг ҳиссаси катталигини инобатга олган клуб хўжайинлари 29 ёшли футболчини узоқ йиллар Манчестерда қолишини таъминламоқчи.

Аввалроқ, Кевинга “шаҳарликлар” таклиф қилган янги шартнома шартлари маъқул келмаган эди.

Де Брюйне жорий чемпионатда 19 марта майдонга тушиб, учта гол урди ва 10 та голли пас оширди.

Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар