“Сити”да ўйнолмаса ҳам, бизга бўлаверади!

Англия клублари ҳам келаси мавсум олдидан трансфер бозоридаги режаларини аниқлаштириб ола бошлади.

Англия Премьер-лигасидаги жойини сақлаб қолиши ойдинлашиб бораётган “Вест Хэм” ёзда таркибини чемпион жамоа – “Манчестер Сити” вакиллари билан кучайтирмоқчи.

Бу жамоа назари Кай Уокер ва Кэлвин Филлипсга тушган. Ҳимочи Уокер кейинги пайтда асосий таркибдан узоқлашиб бормоқда. Ярим ҳимоячи Филлипсга етарли даражада ўйин амалиёти берилмаяпти.  

“Вест Хэм” раҳбарияти “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ишончини оқлай олмаётган ўйинчиларни олиб, улардан кўпроқ фойдаланишни мўлжаллаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!