“Сити”дан кетмасам бўлмасди!
“Барселона” ҳужумкор футболчиси Ферран Торрес аввалги жамоаси “Манчестер Сити”ни нега тарк этганига изоҳ берди.
- Одатда, январда жамоа алмаштириш қийин бўлади. Лекин “Манчестер Сити” кетишимга тўсқинлик қилмади. “Манчестер Сити” ҳаммасини ютмоқда, лекин сиз ўзингиз истаган нарсага эга бўлмас экансиз, бошқа вариантларни кўриб чиқишга мажбур бўласиз. Хави мени олишни истади ва мен ҳам “Барселона”га осонликча ўтиб кетдим, - деди Ферран Торрес.
“Манчестер Сити” Торресни 2020 йили “Валенсия”дан 25 миллион еврога олганди. Испан футболчиси Хосеп Гвардиола қўл остида жами 43 та баҳсда қатнашиб, 16 та гол ва тўртта ассист муаллифи бўлди.
“Барселона” раҳбарияти 22 ёшли ўйинчига доимий ўйин амалиётини кафолатлагани боис у 2022 йилнинг январида Ла Лигага қайтиб кетди.
Фикрлар