"Сити"дан сўнг "Юнайтед" ҳам шайҳлар қўлига ўтади?!

Қатарликлар чоршанба куни "Манчестер Юнайтед"га иккинчи таклиф билан чиқишади.

Sky Sports хабарига кўра, ўтган пайшанба куни шайҳ Жассим бин Ҳамад Ол Соний делегациясининг "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти билан ўтказган музокаралари муваффақиятли якунланган. Шайхнинг маслаҳатчилари янги таклиф устида ишламоқда ва у 22 март, чоршанба оқшомига қадар киритилиши кутилмоқда.

"Манчестер Юнайтед"га эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи клубни айнан қатарликларга сотишига бўлган ишонч кучайиб бормоқда. Авваллари қатарликлар «Юнайтед» учун ортиқча пул тўламоқчи эмас, деб ҳисобланарди, аммо делегациянинг «Олд Траффорд»га ташрифидан сўнг бу позиция юмшаб кетди.

Нью-Йоркдаги манбаларнинг Sky Sports нашрига маълум қилишича, ушбу ташрифдан сўнг Шайх Жассим "Манчестер Юнайтед" эгаси бўлишни хоҳлаётганига шубҳа йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!