"Сити"га қарши ўйинда жароҳат олган "Тоттенхэм" етакчилари қачон сафга қайтишади?
"Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал дастлабки баҳсида "Тоттенхэм"нинг икки аъзоси – Харри Кейн ва Деле Алли жароҳат олган эди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Кейнда чап тўпиғида шикастланиш бор ва унинг қачон сафга қайтиши кейинроқ маълум бўлади. Алли эса чап қўлини қайриб олган. У 17 апрель куни “шаҳарликлар”га қарши бўлиб ўтадиган жавоб баҳсига қадар соғаяди.
Фикрлар