“Сити”га қайтмайман!
Италия чемпионатида пешқадамлик қилаётган “Интер” жамоасининг марказий ҳимоячиси Мануэль Аканжи ўз келажаги ҳақида фикр билдирди.
Швейцариялик футболчи жорий мавсум охиригача “Манчестер Сити”дан ижарага олинган ва миланликларнинг асосий ижрочиларидан бири сифатида тўп тепяпти.
- Келажагим қандай бўлади? Агар билганимда эди! Мен “Интер”да бахтиёрман, ҳаммаси жуда яхши кетяпти. Ёзга яқин барчаси аниқ бўлади, аммо келаси мавсумда ҳам шу ерда қолишга умид қиламан, - деди Аканжи Sky Sport журналистлари билан суҳбатди.
Ҳимоячи жорий мавсум давомида “Интер” сафида 22 та учрашув ўтказди. Transfermarkt портали экспертлари унинг трансфер қийматини 22 миллион евро деб баҳоламоқда.



Фикрлар