Сиз кутган суҳбат: Афсонавий Юрий Сёмин sports.uz учун эксклюзив интервью берди!

Таъриф ва таснифга муҳтож бўлмаган машҳур мураббий Юрий Павлович Сёмин билан суҳбатлашишни анчадан буён режалаштириб юргандик. Аслида бу инсон билан гаплашишни янги 2021 йил кириб келиши олдидан мақсад қилгандик.

Шу ниятимиз борлигини билдирган ҳолда унга мурожаат этдик. Лекин мураббий оилавий ҳолат ва режалаштириб қўйган сафарлари борлигини айтган ҳолда суҳбатни кечиктиришни сўраганди.

Ниҳоят, биз кутган онлар етиб келиб, россиялик афсонавий мутахассис сайтимиз учун эксклюзив тарзда интервью беришга тайёрлигини маълум қилди. У билан уюштирган суҳбатимизни ўқиш сиз азиз ўқувчилар учун ҳам қизиқ бўлиши табиий. Зеро, Юрий Сёмин интервью чоғида ўзбек футболи, ўзининг ўйинчилик даврида юртимизга қилган ташрифлари ва бугунги авлод вакиллари хусусида ҳаммасини рўй-рост очиқчасига баён қилган.

Sports.uzни кузатишни давом этинг ва унда албатта маэстронинг футбол борасидаги қарашларидан тез орада воқиф бўласиз.   

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар